Ўзбекистон

“Маданий меросингизни тўплаш ишлари муҳим аҳамиятга эга”

Уммон султонлигининг элчиси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

“Маданий меросингизни тўплаш ишлари муҳим аҳамиятга эга”

 

WOSCU бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқиов ва Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ал-Саида Вафа Жабр Нассер Ал-Бусаидий ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув доирасида томонлар турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Уммонни бирлаштирган маданият, дин, анъана ва маънавий қадриятлар муштараклигини таъкидлаб, ўзаро муносабатларни изчил мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

 

Суҳбат чоғида маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан Уммон султонлигидаги Ўзбекистон маданий меросига оид асори-атиқаларни ўрганиш ва ҳар икки давлатнинг маданий меросини тарғиб этишга қаратилган лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Шунингдек, Элчи хоним Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, WOSCU томонидан халқаро музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланиб келаётган, юртимиз тарихига оид қўлёзмалар, артифактлар, қадимий ашёларни ўрганиш ва тўплаш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Бу ишлар келажак авлод учун энг катта манба ва жуда ҳам қимматли маданий мерос эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Ал-Саида Вафа Жабр Нассер Ал-Бусаидий бу WOSCU офисига биринчи ташрифи эди.

 

– Сиз ватанининг тарихини ўзида намоён этаётган жуда гўзал офисни бунёд этгансиз. Бутун жаҳон жамияти томонимдан амалга оширилаётган ишларнинг барчаси таҳсинга сазовор. Бутун дунёга сочилиб кетган маданий меросингизни тўплаш ва ўрганиш ишлари бугунги кунда жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ва Уммон султонлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бугун янги ривожланиш босқичига кўтарилмоқда. Ўйлайманки, маданий йўналишда ҳам алоқаларимиз янада юксалади ва келгусида айнан WOSCU билан биргаликда йирик лойиҳаларни амалга оширамиз.

 

WOSCU номидан Уммон султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги 20 та китобдан иборат тўплам совға қилинди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Маданий меросингизни тўплаш ишлари муҳим аҳамиятга эга” | Zamon.uz