Варшавада Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ўтказилади
Ўзбекистон элчихонасида Мазоветск воеводалиги Иқтисодиёт ва ташқи ҳамкорлик бўйича маршал офиси директори ўринбосари Александра Ханзел билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари делегациясининг Полшага ташрифи доирасида ўтказиладиган қўшма бизнес-форумга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Форумда иқтисодий ҳамкорлик ва Ўзбекистонга инвестиция жалб қилишнинг амалий имкониятлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Александра Ханзел сўзларига кўра, Полша томони бизнес-форумга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда бизнес-форумда иштирок этиш учун 128 та поляк ва хорижий компаниялар рўйхатдан ўтган.







