Юқори Чирчиқда ҳайдовчилар муштлашди
Улар метан заправкада навбат талашиб жанжаллашган.

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятидаги метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча қилинишича, ижтимоий тармоқларда келтирилгани каби воқеада фуқаро вафот этмаган.







