Тошкент ва Мумбай ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади
Бу билан ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етади.

Апрель ойида Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу билан ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етади.
Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасида ҳаво қатновлари апрель ойида йўлга қўйилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Uzbekistan Airways авиакомпанияси ва мезбон мамлакатнинг Arya Enterprises ва Aero World Travels компаниялари ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
Маросимда Маҳараштра штати, жумладан, унинг маъмурий маркази — Мумбай шаҳрида фаолият юритадиган 100 га яқин етакчи туристик ташкилот ва агентликлар раҳбарлари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг хорижий давлатлар, жумладан, Ҳиндистонга парвоз географияси кенгайиб бораётгани, апрель ойида Мумбайга авиақатновлар қайта йўлга қўйилгач, ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етиши таъкидланди.
Қайд этилишича, ўтган йил ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга саёҳат қилганлар сони 2022 йилга нисбатан қарийб тўрт бараварга кўпайган.







