Cаломатлик

Яшнободдаги мактаблардан бирида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Яшнободдаги мактаблардан бирида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

 

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси  ходимлари  томонидан 156-сонли мактаб ошхонасида  мурожаат асосида ўрганиш ишлари  ўтказилди.

 

Шу билан бирга айнан шу каби назорат тадбири Олмазор туман бўлими ходимлари  томонидан 134-сонли таълим муассасасида эпидемиологик кўрсаткич асосида олиб борилди.

 

Назорат давомида мактаб ошхонасида тақиқланган майонез ва кетчуп қўшилган маҳсулотлар, рангли ва газли ичимликлар, сақичлар, қотирилган нонлар, ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотлари сотилаётганлиги  аниқланди ва ўрнатилган тартибда ушбу маҳсулотлар  бракераж қилинди.

 

"Мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдосини чеклаш ва уларни  назорат  қилиб бориш мактаб ҳудудида ташкил этилган бракераж комиссияси ваколатига ҳам киради. Шунингдек, мактаб ошхонасига сотиш учун олиб келинган ҳар бир маҳсулотни сифат кўрсаткичларига мослиги бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилиши ва тақиқланган маҳсулотлар улар томонидан савдодан олиниши керак", — дейилади қўмита хабарида.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Яшнободдаги мактаблардан бирида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди | Zamon.uz