Mактабга қалбаки қурол олиб келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани акс этган фотосурати ва хабар тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси И.А. ўйинчоқ тўппончани белига қистириб, синф доскаси олдида турган ҳолатидаги фотосуратини Instagram саҳифасига жойланган.
Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти томонидан “Оққўрғон” МФЙ инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.







