Ўзбекистон

“Миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак”

Президент Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейга борди.

“Миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак”

 

Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейни бориб кўрди.

 

Таълим муассасаси 2023-2024 ўқув йилидан фаолият бошлаган. 300 ўринли замонавий бинода ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Улар бу ерда аниқ фанлар йўналишида икки йил таълим олади.

 

Ўқув хоналари энг сўнгги русумдаги мультимедиа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Лицей ахборот-ресурс марказида 7 мингдан ортиқ ўқув ва бадиий китоблар, 11 мингдан ортиқ электрон адабиётлар бор. У вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тармоғига уланган.


Шунингдек, бу ерда Жалолиддин Мангуберди музейи, ёпиқ турдаги спорт зал ҳамда очиқ майдондаги спорт шаҳарчаси, саф майдони, ошхона ва ётоқхона мавжуд.

 

Ўқувчилар дарсдан ташқари ўндан ортиқ фан, ахборот технологиялари, ижодий тўгараклар ҳамда спорт машғулотларида иштирок этади. Бепул кийим-кечак, тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

 

Давлатимиз раҳбари муассаса, бу ердаги таълим жараёнлари билан танишди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги, жасорати ёш авлод учун ибрат эканлиги таъкидланди.

 

- Бу ерда аниқ фанлар ўқитилиши яхши. Шу билан бирга, дарс жараёнларида ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, қадриятларимизни ҳам ўргатиш лозим. Шундай бўлиши керакки, миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ҳарбий-жанговар қудрат, юксак маънавий салоҳият юрт ҳимоячиларининг муҳим таянчи эканига урғу берилди.

 

Лицей Урганч давлат университети ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти билан ҳамкорлик ўрнатган. Шунингдек, Урганч шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Бу ташаббусни бошқа мактаблар билан ҳам кенг кўламда ташкил этиш режалаштирилган.

 

Шунинг билан Хоразм вилоятига ташриф якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.