"Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
“8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатновлар ташкил қилинди.

8, 9, 10-март кунлари поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Шунингдек, "Наврўз" байрами муносабати билан Uzbekistan Airways ҳам 30% чегирма эълон қилди.
Чегирмалар 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий парвозларга амал қилади.







