Ўзбекистон

Зангиотадаги мактабда Миллий гвардия ходими жароҳатланди

У ўқувчилар ўртасидаги жанжални тўхтатмоқчи бўлган.

Зангиотадаги мактабда Миллий гвардия ходими жароҳатланди

 

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчи билан Миллий гвардия ходими жанжаллашгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Қайд этилишича, 1 март куни соат 13:00 ларда Зангиота тумани «Боғишамол» МФЙдаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими юқори синф ўқувчиларининг мактабни орқа тараф ҳовлисида ўзаро жанжаллашаётганини кўриб қолиб ҳолатни бартараф этишга киришади.

 

Шу вақтда профилактика инспектори ҳам етиб келиб Миллий гвардия ходими билан биргаликда ўқувчиларни тинчлантиришга киришишида ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси M.Б.нинг чақируви билан ташқаридан етиб келган акаси ҳамда унинг иккита шериклари эса ходимларнинг огоҳлантиришига қарамасдан жанжалга аралашиб кетишади. Тарафларнинг хатти-ҳаракатларини ва қаршиликларини тўхтатиш чорасини кўрган Миллий гвардия ходимига шу жойда тан жароҳати етказилади.

 

Мактабдаги ташвиш тугмаси орқали чақирилган ҳамда тезкорлик билан етиб келган Қўриқлаш тезкор гуруҳи томонидан ҳолат тўлиқ бартараф этилган ҳолда Миллий гвардия ходимининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик қилганлар қўлга олиниб, туман ички ишлар бўлимига топширилган.

 

Дастлабки суриштирув ишлари давомида ташқаридан мактаб ҳудудига кириб, жанжалга аралашган ва ходимларга фаол қаршилик кўрсатган фуқаро ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Б.нинг акаси Тошкент вилояти, Зангиота туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли И.Боқиев эканлиги маълум бўлган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Зангиота тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро И.Боқиев ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланиб, унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилинмоқда. 

 

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш борасида ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Зангиотадаги мактабда Миллий гвардия ходими жароҳатланди | Zamon.uz