Ўзбекистон

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" ички туризм ярмаркаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" ички туризм ярмаркаси ташкил этилади

 

2024 йилдан бошлаб ҳар йили “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси “тадбиркор билан тадбиркор” ва “тадбиркор билан мижоз” механизмлари асосида ташкил этилади.

 

Лойиҳага мувофиқ, 2024 йилдан бошлаб ҳар йили “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси:

март ва август ойларида – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) ва “тадбиркор билан мижоз” (B2C) механизмлари асосида;
декабр ойида – республикада “тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) механизмлари асосида ташкил этилади.

Белгиланишича:

— ярмарка 2024 йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

 

— 2025 йилдан бошлаб ярмарка иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари маҳаллий бюджет ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўтказилади;

 

— ярмарка доирасида давлат буюртмачиларига харид жараёни очиқлигини таъминлаган ҳолда ўз ходимлари учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни ташкил қилиш мақсадида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра туристик маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади;

 

— ярмарка доирасида Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тайёрланадиган тарғибот материаллар (фото, видео ва бошқалар) ижтимоий ахборотга тенглаштирилади;

 

— 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 1 февралга қадар Туризм қўмитаси томонидан ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади;

 

— 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 10 февралга қадар Туризм қўмитаси томонидан Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Туризм қўмитаси:

— ярмаркалар ўтказилишидан камида икки ҳафта олдин тарғибот тадбирларини ташкил қилишни;

 

— ярмаркаларга ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар ҳамда транспорт ташкилотларини иштирокини;

 

— ярмаркаларга иштирок этувчи тадбиркорларни рўйхатини олдинда шакллантиришни;

 

— ярмаркалар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва шартномаларни рўйхатга олишни ҳамда мониторингни олиб боришни;

 

— оммавий ахборот воситалари шу жумладан, кўп сонли аудиторияга эга бўлган блогерларни жалб қилган ҳолда мамлакат бўйлаб саёҳатга ундовчи турли видеороликлар ишлаб чиқишни таъминлайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.