Ўзбекистон энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди
Жаҳон банки бу бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун 2024” индексида бешта энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди.
Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва қонун” йиллик ҳисоботини эълон қилди.
Унда ҳуқуқий соҳада гендер тенгликка эришиш йўлидаги жаҳон тараққиёти баҳоланади. Ҳужжат 190 та давлатда, жумладан, Ўзбекистонда аёлларнинг аҳволини 10 та кўрсаткич: «хавфсизлик», “ҳаракатланиш эркинлиги”, «бандлик», “меҳнатга ҳақ тўлаш”, «никоҳ», «ота-оналик», “болаларни парваришлаш”, «тадбиркорлик», “мулкни бошқариш” ва “пенсия таъминоти” бўйича баҳоловчи индексни ўз ичига олади.







