Ўзбекистон

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

У жиноий шериклари билан 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

 

2019 йил 8 октябрдан Андижон шаҳар ҳокими лавозимига расман киришган Баҳромжон Ҳайдаров 2022 йилнинг июн ойида жиноят қилганликда айбланиб, процессуал тартибда ушланганди.

 

Ҳайдаров вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган вақтда шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган.

 

Шунингдек, Баҳромжон Ҳайдаров ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум қилинганди.  

 

Аввалроқ суд ҳукми билан собиқ ҳокимга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

 

Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида туғилган, 1995 йил Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини (сиртқи), 1998 йил Ўзбекистон Банк-молия академиясини (кундузги) тамомлаган.

 

1994 йилда Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида иш бошлаган Баҳромжон Ҳайдаров 2017-2019 йилларда бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.

 

Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

custom img

Тошкентда ота фарзанди учун 121 млн сўм алимент олдиндан тўлади

Эркак шу тариқа фарзанди 18 ёшга тўлгунча бўлган алимент тўловларини амалга оширган.

custom img

Тошкентда опа укаси билан уй талашиб, 197 млн сўм ундирди

Пул маблағлари МИБ орқали укадан опага ундириб берилган.

custom img

Жиззахлик ота фарзандига 137 млн алимент тўлади

У 5 йиллик алимент тўловларини олдиндан амалга оширган.

custom img

Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан уч хонали уй топширилди

Уй калити пойтахт ҳокими томонидан топширилди.

custom img

Соҳада 5 йиллик меҳнат стажига эга аёллар ОТМга тавсиянома асосида қабул қилинади

Тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.

custom img

Энди Ўзбекистонда банклар фуқароларнинг йирик пул ўтказмаларини қатъий назорат қила бошлайди

Марказий банк йирик ва шубҳали транзакцияларни мониторинг қилиш бўйича янги тартибларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди — Азизбек Урунов янги қўмита раиси этиб тайинланди

Шунингдек, Ветеринария ва чорвачилик тизимида ҳам янги ўзгаришлар амалга оширилди.

custom img

Олмалиқда ЙТҲ оқибатида 9 ёшли бола вафот этди

26 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"