Ўзбекистон

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

 

Тошкент шаҳрида III Ўзбекистон – Россия медиафоруми ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган анжуманда мамлакатлар ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, анъанавий қадриятларни тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳамда замонавий медиа маконидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда давлат органлари, етакчи ОАВ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

 

Бугунги ялпи мажлис Ўзбекистон ва Россиянинг медиа, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги стратегик шериклигига бағишланади. Форум доирасида тўртта ишчи сессия ўтказилиши режалаштирилган.

 

Биринчи сессияда туризм, спорт ва гуманитар алмашинувларни ривожлантиришда ОАВнинг ўрни муҳокама қилинади. Иккинчи сессияда эса рақамли трансформация шароитида икки мамлакат ахборот маконини ривожлантириш истиқболлари, замонавий контент яратиш ва тарқатиш технологиялари, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилади.

 

Учинчи сессия Ўзбекистон ва Россияда ахборот истеъмоли маданиятининг ўзгариши, анъанавий ОАВнинг ўрни ҳамда рақамли платформаларнинг ривожланишига бағишланади. Якуний сессияда эса анъанавий қадриятларни асраб-авайлашда оммавий ахборот воситалари ва медиаплатформаларнинг аҳамияти, аудитория билан ишлашнинг янги технологиялари муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, ҳужжатли ва бадиий фильмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш, турли мавзулардаги қўшма махсус медиалойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

 

Медиафорум доирасида кибермаконда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар ҳам ташкил этилади. Бундан ташқари, интернетда тарқалаётган ёлғон ахборотлар ҳамда генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентнинг ҳаққонийлигини текшириш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Форум давомида қатор икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон – Россия медиафоруми учинчи бор ташкил этилмоқда. Илк форум 2018 йил 6 октябрда Тошкентда ўтказилган. Унда икки мамлакат медиа соҳаси вакиллари анъанавий ОАВнинг ижтимоий тармоқлар ва муқобил медиа билан рақобат шароитида ўз мавқеини сақлаб қолиши каби масалаларни муҳокама қилган.

 

Иккинчи форум 2021 йил 18 ноябрда онлайн шаклда ўтказилган. Унда медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ахборот ва телеконтент алмашинуви, журналист кадрлар тайёрлаш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда ёлғон ахборотларга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилган.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.