Ўзбекистон

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва кўрилган чоралар натижалари ягона электрон платформада назорат қилинади.

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

 

Ўзбекистонда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш учун Ягона криминоген маълумотлар платформаси ишлаб чиқилади. Тизим орқали жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва уларни бартараф этиш чоралари электрон тарзда назорат қилинади. Бу ҳақда 2026 йил 6 ноябрда қабул қилинган Президентнинг ПФ–241-сон фармонида белгиланган.

 

Фармонга мувофиқ, платформада жиноятларнинг объектив ва субъектив сабаблари, масъул идоралар ҳамда мансабдор шахслар, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича электрон реестр юритилади.

 

Кўрилган чоралар натижалари инсон омилисиз ойлик, ярим йиллик ва йиллик тартибда назорат қилинади.

 

Шунингдек, ҳудудлар, маҳаллалар ва жиноят турлари кесимида жиноятчилик динамикаси ярим йиллик ҳамда йиллик даврлар учун прогноз қилинади. Натижаларга кўра, криминоген вазияти оғир ҳудудларга вазиятни барқарорлаштириш чораларини назарда тутувчи хабарномалар юборилади.

 

2027 йил якунига қадар платформани Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида синов тариқасида ишга тушириш режалаштирилган. 2028 йилдан бошлаб эса уни республиканинг барча ҳудудларига босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилади.

 

Фармонда ҳар йили аҳоли ўртасида миллий виктимологик сўров, аҳолининг хавфсизлик ҳисси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончи бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳам белгиланган.

 

Бундан ташқари, ёшлар, вояга етмаганлар, аёллар, муқаддам судланган ва пробация ҳисобидаги шахслар, «қизил» тоифадаги маҳаллалар ҳамда бошқа йўналишлар бўйича манзилли криминологик тадқиқотлар ташкил этилади.

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилинган.

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Сўнги ўн йилда электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди ва 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.