Ўзбекистон

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

 

Ўзбекистонда лицензиясиз «Умра» зиёратини ташкил этишга уриниш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Самарқанд ва Гулистонда фуқароларни Саудия Арабистонига юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида ички туризм соҳасида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими тегишли лицензия ва рухсатномага эга бўлмаган ҳолда, уч нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига ҳар бир фуқародан 1 200 доллардан, жами 3 600 доллар талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 3 600 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунга ўхшаш ҳолат Гулистон шаҳрида ҳам аниқланган. 1974 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи турфирма орқали уч нафар фуқарони диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига ноқонуний юборишни ваъда қилган. У жами 3 300 доллар ва 1,2 миллион сўмни олаётган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚКД вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.