Ўзбекистон

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

 

8 ноябрь куни Навоий ва Бухоро шаҳарларида кунлик ҳарорат рекордлари янгиланди. Бундан аввал, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳам ноябрь ойи учун янги ҳарорат рекорди қайд этилган.

 

Ўзгидромет хабар беришича, 8 ноябрь куни Навоийда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилган. Бу 1992 йилда қайд этилган 28,7 даражалик аввалги рекорддан 1,3 даражага юқори.

 

Бухорода эса максимал ҳарорат 30,6 даражани ташкил этган. Бу кўрсаткич 1992 йилдаги 29,5 даражалик рекорддан 1,1 даражага юқори.

 

Шунингдек, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ҳарорати 26,9 даражагача кўтарилган. Бу 1981 йилда қайд этилган 26,4 даражалик рекорддан 0,5 даражага юқори бўлган.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.