Ўзбекистон

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокимининг вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Баҳром Ҳайдаровнинг ўлими ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокимининг вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

10 йил муддатга озодликда маҳрум этилган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг жазони ижро этиш муассасасидаги вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.

 

Маълум бўлишича, марҳум Б.Ҳайдаров республикада ягона ҳисобланувчи маҳкумларни даволашга мўлжалланган Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада жазо муддатини ўтаётган, яъни даволанаётган бўлган.

 

Ушбу касалхона мингдан ортиқ маҳкумни даволашга ихтисослашган бўлиб, 200 га яқин шифокор ва фельдшерлар хизмат олиб боради. Мазкур муассаса маҳкумларни даволашга ихтисослашган республикадаги ягона касалхона бўлганлиги учун зарурий ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан мазкур касалхонага мониторинг ташрифлари амалга ошириб келинган, касалхона ҳудудида ўрнатилган «Омбудсман қутиси»га келиб тушган мурожаатлар доимо иш юритувига олинган.

 

Касалхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, марҳум Б.Ҳайдаров «Юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси ФС-III, ИККС (2022 йил март). Коронар қон томирлар стентлаш операциясидан кейинги ҳолат (2022 йил апрель). Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия-III. Хавф-IV (Ўта юқори)» ташхиси билан 2024 йил 5 март куни соат 00:15ларда касалхонанинг терапия бўлинмасида вафот этган.

 

Ушбу ҳолат ҳақида касалхона раҳбарияти томонидан махсус прокурорга ва Жазони ижро этиш департаментига маълумот ҳамда марҳумнинг яқин қариндошларига хабар берилган. Махсус прокуратура томонидан суд-тиббий экспертлар жалб қилинган ҳолда текширув ўтказилган. Шу куни соат 8:30ларда марҳумнинг жасади ўғли ва қудаси томонидан олиб кетилган.

 

«Шу куниёқ Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари билан суҳбатлашди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабарида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокимининг вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. | Zamon.uz