Аёл эри устидан Болалар омбудсманига шикоят қилди
Эркак маст ҳолда 16 ва 12 ёшли қизларини урган.

Аёл эри қизларига тазйиқ ўтказгани ҳақида ИИБга мурожаат қилганини, бироқ улар чора кўрмаганини маълум қилган.
Болалар омбудсмани сўрови билан ҳолат ўрганилиб, аёл ва унинг икки қизига ҳимоя ордери берилган.
Аёлнинг эрига ҳимоя ордери доирасидаги тақиқлар ва уларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган. Ҳозирда эркакнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.







