Ўзбекистон

Тадбиркор мурожаатига беписанд қараган мансабдор жавобгарликка тортилди

Бизнес-Омбудсманнинг маълум қилишича, тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган.

Тадбиркор мурожаатига беписанд қараган мансабдор жавобгарликка тортилди

 

Бизнес-Омбудсманга Косонсой туманида фаолият юритувчи тадбиркор “Teks-L” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари мурожаат қилиб, ўз мурожаатида жамиятга газ таъминоти филиали томонидан табиий газ учун лимит ажратиб берилмаётгани ҳамда шартнома расмийлаштириб берилмаганлигини баён қилган.

 

Тадбиркор мурожаати Бизнес-Омбудсман масъул ходимлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, газ таъминоти филиали томонидан табиий газ лимитлари доирасида тадбиркор билан газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилиши таъминланди.

 

Шунингдек, тадбиркорнинг табиий газ лимити ажратиш ва шартнома тузиш тўғрисидаги мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги сабабли “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланиб, тадбиркор ҳуқуқлари тикланишига кўмаклашилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тадбиркор мурожаатига беписанд қараган мансабдор жавобгарликка тортилди | Zamon.uz