Ўзбекистон

Ангренда "Телефонсиз мактаб" тизими жорий этилмоқда

Ҳозирда ушбу ташаббус 2 та мактабда амалга оширилган.

Ангренда "Телефонсиз мактаб" тизими жорий этилмоқда

 

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилганди.

 

Мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги иккита – 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида бошланди.

 

Ҳокимлик дарс вақтида ўқувчиларнинг телефонлари сақланадиган шкафларни кўрсатди. Ҳар бир шкаф алифбо тартибида рақамланган.

 

Мазкур мактаблар маъмурияти ҳозирда ўқувчиларнинг чалғимаслиги, уларнинг эътибори ўқитувчилар улар билан баҳам кўрадиган билимларни эгаллашга қаратилаётганини таъкидлади.

 

Шунингдек, мактаб маъмуриятида ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилгани таъкидланди. Йиғилишда таълим муассасасида телефонлардан умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ангренда "Телефонсиз мактаб" тизими жорий этилмоқда | Zamon.uz