Божхоначилар "кепак" операциясини фош этди
Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, "Чуқурсой техник идора" божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл вагонида келтирилган кепак товарларига тегишли юк ҳужжатлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур темир йўл вагонида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, кепак товарлари орасига моҳирлик билан яширилган қиймати 870 миллион сўмлик шакар товарлари борлиги аниқланди.


Умумий оғирлиги 58 тоннани ташкил этувчи мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 691 миллион сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.
Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.









