Lifestyle

8 мартда томоша қилиш учун ТОП 5 фильм

Улар таъсирли лаҳзалар, ўз-ўзини тушуниш ва дўстлик ҳақидаги муҳим сабоқларга бой.

8 мартда томоша қилиш учун ТОП 5 фильм

 

Миллий кинематоргафияни ривожлантириш маркази 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни учун махсус кинолар тўпламини тақдим этди.

 

"Қаттиққўл хоним"

 

 

Бунда нуфузли мода журнали муҳаррирининг ёрдамчиси бўлиб ишга кирган ёш журналист Анжеликанинг ҳаёти экс этган. Бош қаҳрамон мода оламида қийинчиликлар ва синовларга дуч келади. Фильмда касбий ўсишнинг қийинчиликлари, муваффақият қиймати ва инсоннинг ўзлиигига содиқ бўлиши муҳимлиги кўрсатилган.


"7 опа-сингил сири"

 

 

Илмий-фантастик триллер аҳоли сонининг ўсиши жиддий муаммо бўлган келажакдаги дунёда бўлиб ўтади. Кинодаги 7 опа-сингил ҳукуматдан оилавий сирини яширишга астойдил ҳаракат қилишади. Фильм драма, оила ва қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳикоя қилади.

 

"Сен билан кўришгунча"

 

 

Ушбу фильм бахтсиз ҳодисадан сўнг ногирон бўлиб қолган Уилл исмли бой тадбиркорнинг қаровчиси – Лу исмли ёш аёл ҳақида. Фильм ҳаётнинг қадр-қиммати, яшаш ва ҳар бир лаҳзани қадрлаш муҳимлиги ҳақидаги ҳикоя қилади.

 

"Маликанинг кундалиги"

 

 

Мазкур саргузаштли фильм Миа исмли оддий қизнинг тўсатдан қироллик тахти вориси бўлиши ҳақида ҳикоя қилади. Фильм кулгили вазиятлар, таъсирли лаҳзалар ва ўз-ўзини тушуниш ва дўстлик ҳақидаги муҳим сабоқларга бой.

 

"Оушеннинг 8 дугонаси"

 

 

Режиссёр Гари Росс томонидан яратилган комедик-криминал фильм. Бош ролларда: Сандра Буллок, Кейт Бланчетт, Энн Хетеуэй, Ҳелена Бонҳам Картер, Риҳанна, Сара Полсон ва бошқалар.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

8 мартда томоша қилиш учун ТОП 5 фильм | Zamon.uz