Ўзбекистон

Ҳиндистон журналида Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги воқеалар ҳақида материаллар чоп этилди

Мақола муаллифи Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтган.

Ҳиндистон журналида Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги воқеалар ҳақида материаллар чоп этилди

 

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Business Central Asia" (Ҳиндистон) журналининг январь ойидаги сонида мамлакат ҳаётига бағишланган туркум материаллар эълон қилинди.

 

Журнал муқовасининг бош саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг портрети чоп этилган ва маънавий қадриятларнинг замонавий ўзбек жамияти ҳаётидаги аҳамиятига оид қуйидаги сўзлари келтирилган: "Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур".

 

"Маънавият янги ҳаракатга айланиши керак" сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши якунлари ҳақида сўз юритилган.

 

Мақола муаллифи сўнгги йилларда Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтган. Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. "Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида"ги қонун қабул қилингани соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбек миллий анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш мақсадида Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди.

 

Нашр ўқувчилари эътиборига ушбу йўналишдаги бошқа муҳим чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим этилган.

 

"Давлат раҳбари тўққизта йўналишда ўз фикрларини билдириб, муҳим ташаббусларни илгари сурди, – дейилади материалда. – Аввало, маънавият ва маданият соҳаси учун методик асос бўлиб хизмат қиладиган миллий ғояни ривожлантириш бўйича алоҳида дастурий ҳужжат ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Президент буюк маърифатпарвар Ибрат домланинг "Уламо ғайрат этканда миллат, албатта, ислоҳ топур", деган ҳикматли сўзларини келтириб ўтди. Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва Умрага бориб келган юртдошлар маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши кераклиги айтилди. Шундай экан, бундан кейин ҳам таълим тизимига қаратилаётган эътибор изчил давом эттирилади. Бу борада ҳам тенглик таъминланиши, хусусан, қиз болаларнинг ўқиши ва касб-ҳунар эгаллаши жамият ривожида муҳим экани алоҳида қайд этилди. "Бугун маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак", деди Президент".

 

Нашр журналисти Ўзбекистон Президенти томонидан Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган барча муҳим вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини изчил ёритиб берган.

 

Журналдаги яна бир материал мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига бағишланган. Унда 2024 йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга ошириш ва уни 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилгани алоҳида таъкидланган.

 

"Ислоҳотларни жадаллаштириш учун бозор иқтисодиётига ўтилмоқда – Ўзбекистон" сарлавҳали мақолада Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонни иқтисодий, ижтимоий ва иқлимий ислоҳотларнинг янги авлодини амалга оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тараққиёт сиёсати амалиётини маъқуллагани маълум қилинган.

 

"Ушбу ислоҳотлардан кўзланган мақсад мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштириш, барча фуқаролар учун иқтисодий имкониятлардан бирдек фойдаланишни таъминлаш ва барқарор ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратишдан иборат", деб таъкидлайди "Business Central Asia".

 

Ҳинд нашри Ўзбекистон 2026 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш ва 2030 йилга бориб ўртадан юқори даромадли иқтисодиёт мақомига эришишни мақсад қилгани ҳақида хабар қилган.

 

Ўзбекистон ҳаётига оид бошқа мақола ва хабарлар журнал ўқувчиларига кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ва мақсадли янгиланиш жараёни ҳақидаги билим ва тасаввурларини бойитиш учун қулай имконият тақдим этган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳиндистон журналида Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги воқеалар ҳақида материаллар чоп этилди | Zamon.uz