Ўзбекистон

Қўқондаги мактабга бегона шахслар кирмоқчи бўлди

Улар Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини ҳам бажармаган.

Қўқондаги мактабга бегона шахслар кирмоқчи бўлди

 

6 март куни соат 16:10 ларда Қўқон шаҳрида жойлашган 4-сонли мактабда янги тизимдаги қоровуллик хизматини олиб бораётган ходим томонидан ушбу мактаб атрофида мақсадсиз юрган ва мактаб ҳудудига кирмоқчи бўлган тўрт нафар бегона шахс тўхтатилган.

 

Қўриқлаш бўлими ходими ташвиш тугмаси орқали қўриқлаш бўлимига хабар бериш билан бирга, улардан нима мақсадда келганликларини сўраб, мактабга бегоналар кириши мумкин эмаслигини ва жорий қилинган янги тартиб-қоидалар тўғрисида тушунтиришга ҳаракат қилганида, улар тушунишни истамасдан аксинча қоровул ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, ўзларининг ножўя хатти-ҳаракатлари билан қўполлик қилишга ўтишган.

 

Шу вақтда чақирувга асосан етиб келган қўриқлаш тезкор гуруҳи ходимлари уларнинг хатти-ҳаракатларини чеклаб, ҳолатга ойдинлик киритиш учун мактаб  ҳудудидан олиб кетишган.  

 

Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида улар Қўқон шаҳрида туғилган фуқаролар, 19 ёшли М.Я., муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси ("қасддан енгил тан жароҳати етказиш") бўйича судланган, 22 ёшли К.М., муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси ("қасддан оғир тан жароҳати етказиш") бўйича судланган, 16 ёшли Т.У., муқаддам унинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодeксининг 47-моддаси билан (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) жавобгарлик белгиланган, ва 18 ёшли Р.Р., мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси эканлиги маълум бўлган.

 

Ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларида ЎзР МЖтКнинг 183, 194-1, 195-1 моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.  

 

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар Суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.