Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди
Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 22,6 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 12 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 4,6 трлн сўм, Андижон вилояти 1,6 трлн сўм ва Наманган вилояти 1,3 трлн сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида 1,2 трлн сўмлик, Жиззах вилоятида 967,5 млрд сўмлик, Фарғона вилоятида 513,8 млрд сўмлик, Навоий вилоятида 260,2 млрд сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилган.
Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 69,3 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 33,6 млрд сўмни, Қашқадарё вилоятида 9,8 млрд сўмни, Бухоро вилоятида 8,6 млрд сўмни, Сурхондарё вилоятида 6,1 млрд сўмни ташкил этган.
Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган — 2,3 млрд сўм.








