Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди
Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Пойтахтда ёмғирли об-ҳаво ва йўллардаги ноқулай шароит сабаб йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати кучайтирилди.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ёмғир туфайли йўлларда кўриш масофаси пасайиши ва ҳаракатланиш мураккаблашиши мумкин. Шу сабабли пойтахт кўчаларида сунъий тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ЙПХ ходимлари кучайтирилган иш режимида хизмат олиб бормоқда.
Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, олдиндаги транспорт воситаси билан хавфсиз масофани сақлаш ҳамда чорраҳаларда йўл-патруль хизмати ходимларининг ишораларига риоя қилиш сўралган.








