Ўзбекистон

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

 

2026 йил 9 ноябрь куни соат 02:55 да Сурхондарё вилоятидаги Термиз – Ғалаба темир йўл участкасида Spark русумли автомобиль йўловчи поезди билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олмаган.

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, тўқнашув Термиз – Ғалаба бекатлари оралиғининг 5-километр, ПК-2 қисмида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида содир бўлган.

 

Ғалаба – Термиз йўналишида ҳаракатланаётган 3601-сонли йўловчи поезднинг бешинчи вагонига давлат рақами 75 J 911 ZA бўлган оқ рангли Spark автомобили келиб урилган.

 

Хабарларга кўра, ЙТҲ ҳайдовчининг темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида юзага келган. У светофорнинг тақиқловчи сигналига ва огоҳлантирувчи овозли сигнал ишлаб турганига қарамай, кесишмадан ўтишга уринган.

 

Ўрганиш давомида темир йўл кесишмасидаги сигнал белгилари тегишли йўриқнома талаблари асосида ўрнатилгани, соз ҳолатда ишлаётгани ҳамда кесишма ёритиш тизими билан таъминлангани аниқланган.

 

Шунингдек, кесишманинг техник ҳолати текширилганда, барча тегишли қурилма ва жиҳозлар соз экани қайд этилган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Андижонда Қирғизистон бош консуллиги очилади: учта вилоятга хизмат кўрсатади

Андижонда Қирғизистон бош консуллиги очилади: учта вилоятга хизмат кўрсатади

Фармон расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач кучга киради.

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳодисаларда 5,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

Тошкент вилоятида сохта ҳужжат ва сертификатлар билан хавфли иситиш қозонларини сотаётган тадбиркор ва газ таъминоти ходими қўлга олинди.

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

Гувоҳномалар суд қарори ижроси доирасида МИБ ходимлари томонидан ёқиб юборилган.

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ички ишлар ходимлари томонидан унинг қўлидаги пичоқни олиб қўйилиб, кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган.

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Қурилиш чиқиндиларини юқори қаватдан ташлаган ишчи жавобгарликка тортилди.