Ўзбекистон

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Ҳужжатда улушдорларнинг маблағларини ҳимоя қилиш, қурувчиларга қўйиладиган талабларни кучайтириш ва қурилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган нормалар белгиланган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг улушли қурилишга киритган маблағлари тўғридан тўғри қурувчига берилмайди. Улар банкларда очилган эскроу ҳисобварақларида сақланади ва қурилиш белгиланган талабларга мувофиқ якунланиб, объект фойдаланишга топширилганидан кейингина қурувчига ўтказилади.

 

Шунингдек, қурувчилар аҳоли маблағларини жалб қилиш учун қонунда белгиланган талабларга жавоб бериши, Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши, ваколатли банк билан бош битим тузиши ва лойиҳа декларациясини эълон қилиши керак бўлади.

 

Улушли қурилишда иштирок этиш шартномалари нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам нотариал тасдиқланади. Бу бир объектнинг такроран сотилиши ҳамда улушдорлар билан норасмий қўшимча келишувлар тузилишининг олдини олишга қаратилган.

 

Агар қурувчи қонун талабларини бузган ҳолда фуқаролардан маблағ жалб қилса, улушдор тўлаган пулини қайтаришни ва ундан фойдаланилган давр учун фоиз тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қонун лойиҳасида қурилиш муддатлари бузилиши билан боғлиқ нормалар ҳам такомиллаштирилган. Жумладан, объектни топшириш муддати бузилганда уни муаммоли деб топиш учун қўшимча олти ой кутиш талаб этилмайди.

 

Бундан ташқари, қурувчи аниқланган камчиликларни бартараф этмасдан, фақат товон пули тўлаш орқали муаммоли объектлар реестридан чиқишига йўл қўйилмайди.

 

Қурилиш ишлари тўхтаб қолишининг олдини олиш учун зарур ҳолларда ваколатли банк ёки қурувчини алмаштириш, шунингдек, қурилишни узлуксиз молиялаштириш механизмлари ҳам назарда тутилган.

 

Улушли қурилишга оид маълумотлар Ягона ахборот тизимига жойлаштирилади. Фуқаролар ушбу тизим орқали қурувчи, қурилиш объекти ва лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади.

 

Янги талаблар қонун кучга кирганидан кейин қурилишига рухсатнома олинган объектларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Қонунчилик палатасида таъкидланишича, ҳужжат фуқароларнинг уй-жой қурилишига киритган маблағларини ҳимоя қилиш, қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш ва маблағларни қонунда белгиланмаган усулларда жалб қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Андижонда Қирғизистон бош консуллиги очилади: учта вилоятга хизмат кўрсатади

Андижонда Қирғизистон бош консуллиги очилади: учта вилоятга хизмат кўрсатади

Фармон расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач кучга киради.

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

9 ойда 3,4 мингга яқин ЙТҲ: қайси ҳудудда авариялар кўпроқ содир бўлди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳодисаларда 5,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

Тошкент вилоятида сохта ҳужжат ва сертификатлар билан хавфли иситиш қозонларини сотаётган тадбиркор ва газ таъминоти ходими қўлга олинди.

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

Гувоҳномалар суд қарори ижроси доирасида МИБ ходимлари томонидан ёқиб юборилган.

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ички ишлар ходимлари томонидан унинг қўлидаги пичоқни олиб қўйилиб, кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган.

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Қурилиш чиқиндиларини юқори қаватдан ташлаган ишчи жавобгарликка тортилди.