“Дунё гўзали-2023” танлови ғолиби аниқланди
Мазкур номинация чехиялик қизга насиб қилди.

9 март куни Ҳиндистон 28 йиллик танаффусдан сўнг 71-чи “Дунё гўзали” танловига мезбонлик қилди. Унда 115 мамлакатдан келган иштирокчилар орзу қилинган тожни қўлга киритиш учун ўзаро беллашди.
Танлов натижаларига кўра, чехиялик 24 ёшли Кристина Пишкова “Дунё гўзали-2023” ғолиби бўлди.
Ҳозирда Прагадаги Чарлз университетида ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олаётган Кристина Танзаниядаги Сонта жамғармасида кўнгилли сифатида ишлаб, кам таъминланган болаларга инглиз тилидан дарс беради. У, шунингдек, мусиқага ҳам қизиқади ва бу бўйича санъат академиясида тўққиз йил маҳоратини оширган.







