Эртага Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга боради
Ташриф давомида икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради.
Ташриф дастуридан икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда бошқа тадбирлар ўрин олган.







