Сирдарёда заправка портлагани айтилмоқда
Ҳолат бўйича ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги метан заправкалардан бирида кучли портлаш юз бергани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 март куни соат 21:10 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидаги Компрессор қисмининг бир бўлаги шикастланган. Ҳодиса оқибатида чақнаш ва ёнғин содир бўлмаган, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Шикастланган қурилма газ шохобчаси ҳудудидан узоқ масофада жойлашган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







