Навоийдаги "дом"ларнинг бирида ёнғин чиқди
Ёнғинни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Навоий вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 11 март куни соат 09:25да Навоий шаҳри "Умид" маҳалласи, Ғалаба шоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирининг 40 кв.м майдонида ички қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан яшаш уйининг 20 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:31 да етиб бориб, 09:34 да ўраб олинган. 09:41 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа 4 километрни ташкил этади. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







