Ўзбекистон

Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган давлатлар қаторига киритилди

АҚШ геологлари икки миллиард одам учун хавф туғдираётган таҳдидни аниқлади.

Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган давлатлар қаторига киритилди

 

Geophysical Research Letters журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бу ер сатҳининг чўкиши билан боғлиқ жиддий муаммо ҳисобланади. 

 

Қайд қилинишича, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда чўкишга олиб келадиган омиллардан бири ер ости сувларини олишдир. Олимлар ер ости сувларини тортиб олиш даражаси ва чўкиш даражаси ўртасида сезиларли ижобий боғлиқлик борлигини аниқлади. Яъни бу ҳудудлар ушбу геологик хавфни камайтириш учун сувдан самарали фойдаланишга муҳтож.

 

Тадқиқотчилар ернинг чўкиши билан боғлиқ бўлган ва масофадан туриб зондлаш натижасида тўпланган маълумотлардан фойдаланган. Улар Ер юзасининг 6,3 миллион квадрат километрдан кўпроғи (дунёдаги умумий қуруқлик майдонининг тахминан 5 фоизи) йилига 5 миллиметрдан ортиқ чўкиб бораётганини аниқлаган. Бу зарар етказиш учун кифоя қиладиган кўрсаткич ҳисобланади.

 

Компьютер орқали моделлаштириш жараёнида ер ости сувларини назоратсиз тортиб олиш ер чўкишининг асосий сабаби экани аниқланган. Ундан кейин зилзилалар билан боғлиқ сейсмик фаоллик, кейин эса ер ости сувларининг тўлдирилишига таъсир қилувчи атроф-муҳит шароитлари (яъни ёғингарчилик) туради.

 

Қайд қилинишича, Жанубий Осиё чўкиш хавфи остида бўлган энг катта ер майдонига эга – умумий майдонининг 2,2 фоизи йилига 50 миллиметрдан ортиқ чўкмоқда.

 

Чўкиш даражаси йилига энг кўп — 50 миллиметрдан ошадиган давлатлар қаторида Филиппин, Эрон, Коста-Рика, Индонезия ва Ўзбекистон санаб ўтилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган давлатлар қаторига киритилди | Zamon.uz