Ўзбекистон

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссияси сессиясида иштирок этмоқда

Икки ҳафта давом этадиган тадбирда БМТ ва фуқаролик жамияти вакиллари Пекин декларациясининг амалга оширилишини муҳокама қилади.

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссияси сессиясида иштирок этмоқда



Олий Мажлис Сенати раиси, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда.



Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.



Сессия қашшоқликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенгликка эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга бағишланади.



Ташриф доирасида, шунингдек, БМТ тузилмалари раҳбарлари, қатор давлатларнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари ва вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссияси сессиясида иштирок этмоқда | Zamon.uz