Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмлик электр ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмлик электр ўғирланди

 

Тошкент вилоятида 2 млрд 284 млн сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган ноқонуний майнерлар аниқланди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Хусусан, Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган И.Н. 10 дона “Antminer L3++” русумли майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, майнинг фаолияти билан шуғулланиши натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 19 млн. 400 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган Р.Ж.нинг хонадони кўздан кечирилганда у ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 685 млн 939 минг сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди ва ундан 2 та тўпламда бўлган майнинг қурилмалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Қибрай туманида кузатилган яна бир ҳолатда 1982 йилда туғилган М.С. ўзининг яшаш манзилида криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, 3 та тўпламда бўлган майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 579 млн 474 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмлик электр ўғирланди | Zamon.uz