Спорт

"Ал-Ҳилол" жаҳон рекордини ўрнатди

Жамоа кетма-кет 28 баҳсда ғалабани қўлга киритди.

"Ал-Ҳилол" жаҳон рекордини ўрнатди

 

Кеча Осиё чемпионлар лигасида яна бир ярим финалчи аниқланди. Саудия лигаси етакчиси мамлакатнинг амалдаги чемпионларини мағлуб этди ва тарихга кирди. Учрашув олдидан барчани бир савол қизиқтирган эди: "Ал-Ҳилол" жаҳон рекордини ўрнатадими? Жамоа барча турнирларда кетма-кет 27 та ғалаба қозонди ва Welsh New Saints (2016/2017 йилги мавсум) натижасини такрорлади. Шу тариқа "Ал-Ҳилол" жаҳон рекордини такрорлади. Аммо "Ал-Иттиҳод" камбекга умид қилаётганди, чунки бир ҳафта олдин биринчи ўйинда мағлуб бўлганди.

 

Биринчи бўлим ҳар қандай мазмунли ўйиндан кўра кўпроқ якка курашлар остида кечди. Танаффусгача томошабинлар икки жамоа ўртасида дарвоза томон йўлланган иккита зарбани кўришди. Лекин, жуда кўп курашлар натижасида 14 та қўполлик содир этилди ва футболчиларга тўртта сариқ карточка кўрсатилди. Мезбонлар, шунингдек, юлдуз ҳужумчи Карим Бенземасиз ўйнашди. Француз футболчиси февраль ойи охиридан бери майдонга тушмагани йўқ.

 

Бундан ташқари, "Ал-Иттиҳод"нинг яна бир легионери Фабинё ўйинда атиги 15 дақиқа ҳаракат қилди. Бразилиялик футболчи жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Танаффусгача "Ал-Ҳилол" дарвозага бирорта ҳам зарба бермади ва рақибга нисбатан икки ярим баравар кўп қоидабузарликларни амалга оширди.

 

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар гол уришди ва бу етарлича фаолликнинг натижасида юз берди. Қанот ҳимоячиси Ясер Ал-Шаҳрани гол урди, унга Сергей Милинкович-Савич ассистентлик қилди. "Ал-Иттиҳод" ҳақиқатдан ҳам рақибнинг кайфиятини бузмоқчи эди. Бироқ, яна бироз муддатдан сўнг меҳмонлар мезбонларни яна бир бор жазолади. Митрович Малкомни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга олиб чиқди. Натижада бразилиялик футболчи якуний натижани ўрнатди.

 

"Ал-Ҳилол" буб ғалаба билан мухлисларига ҳақиқий байрам кайфиятини улашди. Биринчидан жамоа ОЧЛ ярим финалига йўлланма олди. Иккинчидан, бу "Ал-Иттиҳод"нинг кайфиятини бузди (Жидда клуби устидан мавсумдаги тўртинчи ғалаба). Учинчидан, "Ал-Ҳилол" энг узоқ давом этган ғалабали cерия (28 учрашув) бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"