Жаҳон

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг безгаги эпидемияси кучаймоқда. Йил бошидан буён касаллик оқибатида 418 киши вафот этди, 133 мингдан ортиқ бемор шифохонага ётқизилди. Мутахассислар вирус тарқалиши ноябрь ойида ҳам давом этиши, сезиларли пасайиш эса декабргача кузатилмаслиги мумкинлигини билдирмоқда.

 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, октябрь ойида данг безгагидан 173 киши вафот этган. Бу сентябрь ойидаги 148 та ўлим ҳолатидан кўп бўлиб, 2026 йилнинг ҳозиргача энг кўп қурбон қайд этилган ойига айланган.

 

Айни пайтда мамлакат дунёдаги энг йирик қизамиқ эпидемияси билан ҳам курашмоқда. Ушбу касаллик 1 200 нафардан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган. Икки эпидемиянинг бир вақтда тарқалиши Бангладеш соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча юклама туширмоқда.

 

Шифокорларнинг айтишича, кўплаб беморлар касаллик оғир асоратлар билан кечишни бошлаганидан кейингина шифохонага мурожаат қилмоқда. Даккадаги Шаҳид Суҳравардй тиббиёт коллежи ва шифохонасида 279 нафар данг безгаги билан касалланган бемор даволанмоқда. Бир кун ичида муассасага яна 67 киши ётқизилган.

 

Мутахассислар касалликнинг қайта юқиши, шунингдек, ташхис қўйиш ва даволашнинг кечикиши оғир ҳолатлар хавфини ошираётганини таъкидламоқда. Данг вирусининг тўртта серотипи ҳам мамлакатда айланиб юриши сабабли аввал касалланган одам бошқа серотипни қайта юқтириши ва оғир асоратларга дуч келиши мумкин.

 

Жаҳангирнагар университети энтомологи Кабирул Башарнинг прогнозига кўра, ноябрь ойида касалланиш бироз камайиши мумкин, бироқ вирус тарқалиши давом этади. Унинг фикрича, сезиларли яхшиланиш декабргача кузатилмаслигининг эҳтимоли юқори.

 

Мутахассис буни аввалги ёғингарчиликлар натижасида чивинлар кўпайиши учун қулай жойлар пайдо бўлгани билан изоҳлаган. Шунингдек, иқлим ўзгариши сабабли ёғингарчилик ва намлик режимининг ўзгариши чивинларнинг кўпайиш мавсумини узайтирмоқда.

 

Reuters хабарига кўра, Бангладешда ҳозирча данг безгагига қарши вакцина жорий этилмаган, бироқ расмийлар уни узоқ муддатли чора сифатида қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Элчихонаси фуқароларни мамлакатда ноқонуний яшаш ва ишлашдан, шунингдек, шубҳали иш таклифларига ишонишдан огоҳлантирди.

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

Вашингтон Форс кўрфазидаги бир нечта давлатни эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирган.

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

G20 учрашувида бир нечта расмийлар Россия ташқи ишлар вазири билан суратга тушишни истамади.