Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди
Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2027-йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учрашувлари бошланиш вақти маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Саудия Арабистонида ўтказиладиган мусобақада Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоамиз учта учрашувда майдонга тушади.
Ўзбекистон МТЖ 8 январь куни Иорданияга қарши Тошкент вақти билан соат 21:30 да ўйнайди. 12 январь куни Шимолий Кореяга қарши баҳс соат 18:30 да, 17 январь куни Баҳрайнга қарши учрашув ҳам соат 18:30 да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари:
- 8 январь, 21:30 — Ўзбекистон – Иордания;
- 12 январь, 18:30 — Ўзбекистон – Шимолий Корея;
- 17 январь, 18:30 — Ўзбекистон – Баҳрайн.
Барча вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.








