Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди
WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Қатар пойтахтида ўтказилган таэквондо WT бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада қуйидаги спортчиларимиз совриндорлар қаторидан жой олди:
Олтин медаль:
-87 кг — Ёдгорбек Жўрабоев;
+73 кг — Светлана Саидова.
Кумуш медаль:
-57 кг — Мадина Мирабзалова.
Бронза медаль:
-74 кг — Нажмиддин Қосимхожиев;
-57 кг — Шаббона Абдувалиева;
-62 кг — Моҳидил Ўктамжонова.
Мусобақада Светлана Саидова “Энг яхши аёл спортчи”, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси эса “Энг яхши аёллар жамоаси” деб эътироф этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.








