Жаҳон

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳи ҳудудига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, бу қарор хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида қабул қилинган. Трамп ҳам махсус хизматларнинг хавф ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг сайловолди кампанияси доирасида режалаштирилган айрим оммавий тадбирларни бекор қилган.

 

АҚШ Махфий хизмати вакилининг The Telegraph'га айтишича, идора юқори даражадаги таҳдидлар шароитида фаолият юритмоқда ва қўриқланадиган шахслар хавфсизлигини таъминлаш учун илғор қурол-яроғ, технологиялар ҳамда усуллардан фойдаланмоқда.

 

Шу ҳафта Трамп Айова ва Канзас штатларида ўтказилиши режалаштирилган сайловолди тадбирларини бекор қилишини, уларнинг ўрнига телемарафонлар ташкил этилишини маълум қилган эди. Бироқ 30 октябрь куни Оқ уй президент ҳали ҳам сайловчилар билан юзма-юз учрашувлар ўтказишга умид қилаётганини билдирди.

 

Трампнинг иш жадвалидан хабардор The Telegraph манбасига кўра, иккала митинг ҳам якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

 

Хавфсизлик чоралари доирасида Трамп Мар-а-Лагога ташриф буюрган пайтларда қароргоҳ атрофидаги ҳаво ҳудуди ҳам Махфий хизмат сўровига биноан чекланмоқда. Федерал суд ҳужжатларида идора «номақбул таҳдидлар», жумладан, террорчилик таҳдидлари ҳақидаги маълумотлар сабабли ушбу ҳудудни доимий равишда ёпишни режалаштираётгани қайд этилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Элчихонаси фуқароларни мамлакатда ноқонуний яшаш ва ишлашдан, шунингдек, шубҳали иш таклифларига ишонишдан огоҳлантирди.

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

Вашингтон Форс кўрфазидаги бир нечта давлатни эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирган.

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

G20 учрашувида бир нечта расмийлар Россия ташқи ишлар вазири билан суратга тушишни истамади.