Спорт

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

 

19–23 октябрь кунлари V «Zakovat-Gambit» шахмат турнирининг ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилди. Бу йил мусобақада қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Уларнинг 633 нафари аёллар бўлиб, бу кўрсаткич турнир тарихидаги рекорд сифатида қайд этилди.

 

Ҳудудий саралашда қатнаша олмаган ёки кейинги босқичга йўлланма ололмаган шахмат ихлосмандлари учун ҳам имконият мавжуд. 24 октябрь куни chess.com платформасида қўшимча онлайн саралаш ўтказилади.

 

Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар 28 октябрь куни ярим финалда беллашади. Энг кучли шахматчилар эса 29–30 октябрь кунлари Тошкентда финал босқичида иштирок этади.

 

Бу йилги мусобақага дунёга машҳур гроссмейстерлар — венгриялик Петер Леко ва ҳиндистонлик Ҳампи Конеру ташриф буюриши кутилмоқда. Улар шахмат мухлислари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

 

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этади. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳга ажратилади ва ҳар бир гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борилади.

 

«Zakovat-Gambit» турнири шахматга қизиқувчиларни бирлаштириш, янги истеъдодларни кашф этиш ҳамда тажриба алмашиш учун имконият яратишга қаратилган.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.