Ўзбекистон

Вьетнам билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайтирилади

Танзила Нарбаева Нью-Йоркда Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти билан учрашди.

Вьетнам билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайтирилади

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси майдонида Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашув ўтказди.

 

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

Во Тхи Ань Суан Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самарали суҳбатни ҳамда 2022 йил октябрь ойида Тошкентда қисқа муддатли ташриф билан бўлганини илиқлик билан эслади.

 

 

Учрашув чоғида парламентлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, таълимга оид ва бошқа қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашув якунида Во Тхи Ань Суан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё аёллар форумида иштирок этишга таклиф этилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.