Ўзбекистон

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитида сув таъминотини муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳа ишга туширилди

Бугун “Ўзбекистонда сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини иқлим ўзгариши шароитида фавқулодда ифлосланишдан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятни кучайтириш” лойиҳасини ишга туширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитида сув таъминотини муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳа ишга туширилди

14 март куни Тошкентда 22 март — “Бутунжаҳон сув ресурсларини муҳофаза қилиш куни” муносабати билан БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва саломатлик” тўғрисидаги протоколга қўшилиши муносабати билан “Ўзбекистонда сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини иқлим ўзгариши шароитида фавқулодда ифлосланишдан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятни кучайтириш” лойиҳасини ишга туширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбир БМТ ЕИК, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон ва геология вазирлиги томонидан ташкил қилинди. Унда Экология вазирлиги Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш сиёсати бўлими бошлиғи Абдумажид Холмуродов, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Пўлатов, ЕИК ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марясин, УНEССОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Швейтсариянинг Ўзбекистондаги элчихона миссияси раҳбари ўринбосари, Ҳамкорлик департаменти раҳбари Раҳел Боэсч, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий вазирликлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Маълумот учун, мазкур лойиҳа Швейтсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилиб, 2024–2026 йилларда амалга оширилмоқда. 

 

“Лойиҳа сув таъминоти ва канализация соҳасида миллий бошқарув ҳамда салоҳиятни яхшилаш, шунингдек, сувнинг фавқулодда, айниқса, тоғ-кон чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олишга қаратилган, — деди Экология вазирлиги бош мутахассиси Ғолиб Шукуров. — Қолаверса, иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш, трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий алмашинувни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади”.



Тадбир давомида лойиҳанинг ишга туширилиши ҳамда Ўзбекистоннинг “Сув ва соғлиқни сақлаш тўғрисида”ги Протоколга қўшилиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, сув, санитария ва соғлиқни сақлаш, Ўзбекистоннинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши ва сувнинг тасодифий ифлосланишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, тадбирда вазифалар, техник топшириқлар ва Ўзбекистоннинг чиқинди сув омборлари хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқариш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси ҳам кун тартибидан ўрин олди. 

 

“Ўзбекистоннинг “Сув ва соғлиқни сақлаш тўғрисида”ги Протоколга қўшилишидан  мамнунмиз. Бу муҳим, чунки аниқ ҳаракат режаси, аниқ мақсадларни белгилашга хизмат қилади ҳамда Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш борасидаги ишларининг аҳамияти оширади”, — деди Раҳел Боэсч.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.