Ўзбекистон

Танзила Норбоева БМТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Танзила Норбоева БМТ Бош котиби билан учрашди



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорликнинг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.

 

Ўзбекистон БМТ доирасида жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланган, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга амалий ҳисса қўшаётган ташаббусларни илгари суриб келаётгани қайд этилди. Жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан кейинги йилларда минтақавий ҳамкорлик, экология, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, БРМга эришишни жадаллаштиришда парламентлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган БМТ Бош Ассамблеясининг 7 та махсус резолюцияси қабул қилинган.

 

A.Guterrish Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ижобий ҳолатида Ўзбекистоннинг муҳим ролига алоҳида тўхталиб ўтди. 

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё бугун аҳил-иноқ яшамоқда, мамлакатлар барча соҳаларда жадал ҳамкорлик қилаётир. 

 

Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни қўллаб-қувватлашда БМТ билан конструктив ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

 

Самимий ва амалий руҳда кечган мулоқот якунида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

 

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"