Тошкентда 5 та машина аварияга учради
Оқибатда 3 киши шифохонага ётқизилган.

Кеча, 14 март куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда юз берган. Унда 5 та автомашина — Ласетти, 3 та Собалт ва Кинглонг ўзаро тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.
Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







