Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бугун, 16 март куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида юк машинаси ёниб кетди.
Ҳолат соат 10:30 лар атрофида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида содир бўлган. Юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







