Чегарада афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани айтилди
Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Вазирлик асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.







