Ўзбекистон

“Humo air” 284 та рейсни бекор қилиб, йўловчиларнинг пулини қайтармади

Ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси муносабат билдирди.

“Humo air” 284 та рейсни бекор қилиб, йўловчиларнинг пулини қайтармади

Ижтимоий тармоқларда “Humo air” мижозларни сарсон қилаётгани ва уларнинг пуллари қайтарилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Ушбу ҳолат Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ҳам “Ҳумо аир” МЧЖ томонидан 2024 йилда 284 та авиарейслар бекор қилингани ва авиачипта харид қилган йўловчилар пулларини қайтариб ололмаётганликлари маълум бўлган. Бу билан авиакомпания Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланган.

 

Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида “Humo air” МЧЖга  бугунги кунгача 2000 нафар йўловчининг мурожаати қаноатлантирилган ва авиачипта учун тўлаган 1,5 мрлд сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланган.

 

Шунингдек, 6 нафар истеъмолчининг талабига кўра, авиакомпания ўз ҳисобидан бошқа авиакомпаниядан 7 млн 498 минг 758 сўмга чипталарни харид қилиб топширган. Авиакомапания томонидан парвози амалга ошмаган қолган йўловчиларга ҳам пулни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Humo air” 284 та рейсни бекор қилиб, йўловчиларнинг пулини қайтармади | Zamon.uz