Ўзбекистон

Мирзиёев Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

РФнинг амалдаги президенти уч кун давом этган сайловларда рекорд натижа билан ғалаба қозониб, бешинчи муддатга сайланди.

Мирзиёев Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади.

 

"Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.

 

Мамлакатимиз етакчиси Россия президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

 

15-17 март кунлари Россияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. РФ марказий сайлов комиссиясининг сўнгги маълумотларига кўра, бюллетенларнинг 99,67 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин, амалдаги президент Владимир Путин 87,32 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда. Кейинги ўринларни мос равишда коммунистик партия (КПРФ) номзоди Николай Харитонов (3,8 фоиз), «Янги одамлар» партияси номзоди Владислав Даванков (3,73 фоиз) ва либерал-демократлар партияси раҳбари (ЛДПР) Леонид Слуцкий (2,96 фоиз) эгаллаган. 

 

Шу тариқа, Путин бешинчи муддатга президентлик лавозимига киришади. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мирзиёев Путинни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади | Zamon.uz