Ўзбекистон

Ўзбекистонда ёмғир сувидан истеъмол учун фойдаланиш таклиф этилди

Бу бўйича Экологик партия дастур ишлаб чиқмоқчи.

Ўзбекистонда ёмғир сувидан истеъмол учун фойдаланиш таклиф этилди

"Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатда ёмғир сувидан фойдаланиш тизимини жорий этиш дастурини қабул қилишни таклиф қилмоқда. Партиямиз бу борада таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга тақдим этади", — дейилади хабарда.

 

Маълумотларга кўра, биргина Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб 30 фоизга қисқарган, Ўзбекистон эса сув танқислигидан азият чекаётган давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллаган.

 

Экологик партия тўғри тозаланган ёмғир суви турли ишлаб чиқариш жараёнларида қайта фойдаланиш учун маълум талабларга жавоб беради деб ҳисоблайди. 

 

“Мутахассисларнинг фикрича, ёмғир сувидан фойдаланган ҳолда бир киши кунига ўртача 71 литргача ичимлик сувини тежаши мумкин”, — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

 

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, сув танқислиги туфайли республикада сўнгги пайтларда йиллик сув истеъмоли ўтган асрнинг 80 йилларидаги 64 миллиард куб метрдан 51-53 миллиард куб метргача камайган. Республикада бир киши бошига сувнинг солиштирма истеъмоли йилига 1,56 минг куб метргача камайди, аҳоли сони эса йиллар давомида 15 миллион кишидан 2023 йилда 36,8 миллион кишига ўсди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.